2-Cон Оилавий Поликлиникасига Ташриф.

Урганч шаҳар ахолиси орасида ўтказилаётган онкологик скрининг текширувлари сифатини янада яхшилаш, ходимларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида РИО ва РИАТМ Хоразм филиали директори Т.М.Палванов бошчилик бир гуруҳ онколог мутахассислар Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникасига ва 2-сон оилавий поликлиникасига ташриф буюришди. 

Ташриф давомида шаҳар онкологи ва цитолог врачи хонаси, "онконазорат" хонаси ҳамда лаборатория бўлими фаолияти ўрганилиб, керакли тавсиялар берилди. 

ПАП тест текширувлари ва простата бези саратони скрининги бўйича ПСА онкомаркёрига текширувлар ўтказилиши холати бўйича тавсиялар берилди. 
Ташриф давомида 2 – сон ОП фаолияти билан танишилди.



4-05-2024, 14:40
Ko'rishlar: 499
Sahifani chop etish