
Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Бухоро шаҳрида "Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси" мавзусида Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда 300 дан ортиқ делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия, Туркия каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи экспертлари ўз маърузалари билан иштирок этди.
Анжуманда республикамиздан 30 дан зиёд ёш онколог мутахассислар ўзларининг илмий маърузалари билан қатнашдилар. Улар орасида РИОваРИАТМ Хоразм филиалининг ёш, иқтидорли маммолог мутахассис и Ҳадича Аллаберганова ҳам бор. Хадича Аллаберганованинг илмий маърузаси халқаро ва маҳаллий экспертлар томонидан юқори баҳоланиб, нуфузли III ўринни қўлга киритди.